“Ёшлар дафтари”га кимлар киритилади?
“Ёшлар дафтари”га доимий ёки вақтинча яшаш жойи бўйича 14 ёшга тўлган ва 30 ёшдан ошмаган (31 ёшга тўлмаган) қуйидаги тоифадаги:
“Ёшлар дафтари”га киритилганларга қандай ёрдамлар берилади?
Моддий ёрдам БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда тўлаб берилади.
Бунинг учун бир марталик моддий ёрдам ажратишни сўраб маҳалладаги ёшлар етакчисига ариза берилади.
Моддий ёрдам шахсга бир календарь йил давомида бир маротаба берилади.
2. Ёшларни тадбиркорликка ва касб-ҳунарга ўқитиш курслари харажатлари қоплаб берилади.
3. Ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курси харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.
4. “Ёшлар дафтари”га киритилган ижтимоий ҳимояга муҳтож ёшларнинг давлат ва нодавлат таълим ташкилотларида автомототранспорт воситалари ҳайдовчиларини тайёрлаш ўқув курсининг харажатларини қоплаш учун БҲМнинг 4 бараваригача миқдорда ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида ўқитиш хизматини кўрсатган давлат ва нодавлат таълим ташкилотига субсидия ажратилади.
5. Ўқиш харажатларининг қолган қисми ариза берувчи томонидан таълим ташкилотига тўлаб берилади.
6. Деҳқончилик ва томорқа хўжалигини юритиш билан шуғулланаётган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун субсидия ажратилади.
7.Томорқа ер эгаси бўлган ёки деҳқончилик билан шуғулланиш учун, шу жумладан, янги ўзлаштирилган, лалми, фойдаланилмаётган ер майдонларида 0,1 гектардан 1 гектаргача ер майдони ажратиб берилган ёшларга уруғлик ва кўчатлар харид қилиш учун БҲМнинг 8 бараваригача миқдорда ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида субсидия ажратилади.
8. Ёшларга тадбиркорлик фаолияти ва ўзини ўзи банд қилиш учун нотурар жойнинг ижара харажатлари қоплаб берилади.
9. “Ёшлар дафтари”га киритилган ёш тадбиркор ёки ўзини ўзи банд қилган шахс сифатида солиқ хизмати органларида рўйхатдан ўтган ёш фуқарога фаолиятини амалга ошираётган нотурар жойнинг 12 ойгача ижара харажатларининг бир йилда 30 фоизи, бироқ БҲМнинг 25 бараваригача бўлган қисми ҳоким ёрдамчисининг ижобий тавсияси асосида ижарага берувчи ташкилотга қоплаб берилади.
10. Ёшларга тадбиркорлик фаолиятини бошлаш ва ўзини ўзи банд қилишга зарур бўлган асбоб-ускуналар ёки меҳнат қуролларини харид қилишга субсидия ажратилади.
11. Ёшларга профессионал ва олий таълим ташкилотлари ўқувчи-талабаларининг таълим тўлов-контракт суммасининг бир қисми тўлаб берилади.
12. Ёшларга замонавий касбларни эгаллаши, ахборот технологияларини ўрганиши ва уларни хорижий тилларга ўқитиш бўйича ўқув курсларида ўқиш харажатларини қоплаш учун субсидия ажратилади.
13. Ижтимоий ҳимояга муҳтож иқтидорли ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги ўқув курслари учун субсидия ажратилади.
14. Ёшларнинг илм-фан, спорт, санъат ва маданият йўналишларидаги олимпиада, танлов ва мусобақаларда қатнашиш харажатлари учун субсидия ажратилади.
15. Ёшларга таълим, маданият ва санъат, спорт, ахборот технологиялар соҳасига ва фанларни ўқитишга ихтисослашган нодавлат таълим ташкилотининг нотурар жой ижара харажатлари қоплаб берилади.
16. Бемор ёшларга даволаниш харажатлари учун субсидия ажратилади.
17. “Ёшлар дафтари”га киритилган бемор ёшларга мамлакатда ёки хорижий давлатларда даволаниш билан боғлиқ харажатларни қоплаш учун ёшлар етакчисининг ижобий тавсияси асосида БҲМнинг 50 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.
18. Психологик маслаҳатга муҳтож ёшларга пуллик психологик хизмат кўрсатилиши билан боғлиқ харажатларни қоплаб берилади.
19. Ёшларнинг сафарбарлик чақируви резервидаги хизматни ўташ бадалини тўлиқ миқдорда қоплаш учун субсидия ажратилади.
20. Ёшларга янги турмуш қураётганида ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун гаровсиз кредит ажратишга кафиллик берилади.
21. “Ёшлар дафтари”га киритилган, никоҳи қайд этилганига 3 йилдан ошмаган ёшларга якка тартибдаги ўз хонадонида қўшимча уй-жой қуриш учун 33 млн сўмгача гаровсиз кредит ажратишда мувофиқ берилади.
22. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга турар жой ижараси учун субсидия ажратилади.
23. Ижтимоий ҳимояга муҳтож ёш оилаларга 12 ойгача турар жой учун ижара компенсацияси ҳар ойда БҲМнинг 3 бараваридан ошмаган миқдорда субсидия ажратилади.
Бунда эр-хотиннинг ҳар иккиси ўттиз ёшдан ошмаган (ўттиз бир ёшга тўлмаган) бўлиши, мулк ҳуқуқи асосида турар жойи бўлмаган, илгари мақсадли дастурлар доирасида имтиёзли ипотека кредитлари орқали квартира ёки якка тартибдаги уй-жойлар билан таъминланмаган, ипотека кредитлари бўйича субсидиялар ёки уй-жойлар таъминоти билан боғлиқ бошқа имтиёзлардан фойдаланмаган ҳамда ҳар иккиси ёки бири “Ёшлар дафтари”га киритилган бўлиши талаб этилади.
24. Ёшларнинг иш билан бандлиги таъминланади, тадбиркорликка жалб қилинади.
Кредитлар ҳоким ёрдамчиларининг тавсиялари асосида 14 фоизлик ставкада:
“Ёшлар дафтари”га киритилган ва ўзини ўзи банд қиладиган ёшларга айрим турдаги фаолиятни амалга ошириш (касаначилик, ҳунармандчилик, иссиқхона қуриш ва шу кабилар учун зарур хом ашё, эҳтиёт қисм ҳамда қурилиш молларини сотиб олиш) мақсадида 5 миллион сўмгача миқдорда кредит маблағлари нақд пулда берилиши мумкин.
Кредит суммасининг аниқ миқдори тадбиркор томонидан иш билан таъминланадиган ҳар бир ёш учун 33 миллион сўмгача миқдорда мутаносиб равишда белгиланади.
25. Ёшларнинг хорижда хавфсиз, тартибли ва қонуний меҳнат миграцияси ташкил этилади.