Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Ёш хоккейчиларимиз ЖЧ III дивизион А гуруҳи йўлланмасини қўлга киритди

Ёш хоккейчиларимиз ЖЧ III дивизион А гуруҳи йўлланмасини қўлга киритди

Хоккей бўйича Ўзбекистон U18 ўсмирлар терма жамоаси тарихда биринчи марта жаҳон чемпионатида иштирок этди. Таиландда бўлиб ўтган жаҳон чемпионатининг III дивизион B гуруҳи ўйинлари ўзбекистонликлар учун муваффақиятли якунланди.

Ўзбекистон ўсмирлари ҳал қилувчи баҳсда Таиландни 3:2 ҳисобида мағлуб этиб, жаҳон чемпионати III дивизион А гуруҳи йўлланмасини қўлга киритди.

Бундан олдинги ўйинларда ўзбекистонликлар Жанубий Африкани 12:0, Люксембургни 12:1, Туркманистонни 8:2 ва Боснияни 11:3 ҳисобида енгган эди.

Ўзбекистон U18 терма жамоасига латвиялик Нормундс Сейейс бош мураббийлик қилди.

Рустам Эргашев турнирнинг энг яхши дарвозабони бўлди. Жасурбек Рустамхонов энг яхши ҳужумчи деб топилди, унинг ҳисобида 14 та гол ва 8 та ассист бор. Мусобақанинг энг сермаҳсул ҳужумчиси туркманистонлик Султонҳамит Ваҳитов бўлди — 17 та гол ва 7 та ассист.

Киритилди: 03:20 07.03.2025. Ўқилди: 1286 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!