Машҳур шахматчи Магнус Карлсен ўйинда мағлуб бўлди ва жаҳл отига минди. Норвегиялик шахматчи амалдаги жаҳон чемпиони Гукеш Доммараджга қарши ишончли ўйнади, бироқ қайсидир вақтда диққатини йўқотди, хатога йўл қўйди ва ҳис-туйғуларини жиловлай олмади.
Мағлубиятга учраганига қарамай, Карлсен рақибининг қўлини силкитишга куч топди.
Ҳиндистонлик шахматчининг ўзи ҳам ўйинда ғалаба қозониш имконияти умуман йўқлигини тан олди. Ўйин муқаррар мағлубият томон кетаётган эди ва фақат норвегияликнинг хатоси унга ғалаба қозонишга ёрдам берди.