Бугун 16 декабрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ёпиқ савдо: Деҳқонобод калий заводи орқали хусусий қўлларга ўтдими?

Ёпиқ савдо: Деҳқонобод калий заводи орқали хусусий қўлларга ўтдими?

128 миллион доллар маблағ ҳисобидан қурилган Деҳқонобод калий заводи қарзлар эвазига хусусий секторга ўтгани маълум бўлди. Илгари объект халқаро бозорда очиқ савдо орқали сотилиши режалаштирилган эди, аммо амалда бундай жараён ўтказилмади.

Заводнинг харидори сифатида 9 ой олдин рўйхатдан ўтган ва устав фонди 19,6 миллион сўмни ташкил этувчи “Asian Chemical Group” МЧЖ қайд этилган. Компаниянинг қарийб 51 фоиз улуши ОV Industrial Investments L.L.C-FZ'га, қолган 49 фоизи эса “New Industrial Technologies” МЧЖга тегишли. Ташкилот раҳбари сифатида Валиуллин Илгиз Азатович кўрсатилган.

Маълумот учун, “New Industrial Technologies” 2022 йилда Ўзбекистондаги йирик тўлов операторларидан бири — Uzpaynet'нинг 100 фоиз улушини сотиб олган. 2025 йил январида эса Paynet компанияси Humo тўлов тизими устав капиталидаги 100 фоиз давлат улушини 65 миллион долларга харид қилган.

Киритилди: 23:05 09.08.2025. Ўқилди: 1574 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!