Бугун 17 июнь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Ёнғинлар профилактикаси самарадорлиги оширилмоқда

A A A
Ёнғинлар профилактикаси самарадорлиги оширилмоқда

Сенатнинг эллигинчи ялпи мажлисида сенаторлар томонидан “Ўзбекистон Республикасининг Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ёнғинлар профилактикаси самарадорлигини оширишга қаратилган қўшимча ва ўзгартиришлар киритиш ҳақида”ги Қонун кўриб чиқилди.

Таъкидланганидек, ёнғинларнинг олдини олиш соҳасида тизимли чора-тадбирлар амалга оширилаётганлигига қарамасдан, аҳолининг маиший ҳаётида ва хўжалик юритувчи субъектлар фаолиятида ёнғинлар билан боғлиқ оғир оқибатли нохуш ҳодисалар рўй бермоқда. Жумладан, 2023 йилда 10 204 та ёнғин ҳодисаси юз бериб, унда 251 нафар фуқаро жабрланган, шундан 79 нафари вафот этган, жисмоний ва юридик шахсларга эса 270,4 млрд сўмлик зарар етказилган.

Қонун билан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексда ўрмонларда ёнғин хавфсизлиги талабларини бузиш, агар ёнғин чиқишига олиб келган бўлса, маъмурий жавобгарликни белгилаш кўзда тутилмоқда. Бунда маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этган шахс Кодекснинг 38-моддасига мувофиқ маъмурий ҳуқуқбузарлик оқибатида келтирилган зарарни қоплашдан озод этилмайди.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексига ўзгартиришлар киритилиб, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузган ҳуқуқбузарликларга нисбатан қўлланиладиган жазо санкцияларини ошириш кўзда тутилмоқда.

Яна бир муҳим жиҳат, ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлиги туфайли уй-жой фондида одамларнинг соғлиғига зарар етиши ёхуд ўзганинг мол-мулки шикастланиши ёки унинг йўқ қилиниши билан боғлиқ бўлмаган тарзда ёнғин содир бўлганда мазкур шахс ёнғин хавфсизлиги қоидаларини бузганлик учун маъмурий жавобгарликдан озод қилиниши назарда тутилмоқда.

Сенаторлар Қонуннинг маъқулланиши мамлакатимизда ёнғин хавфсизлиги билан боғлиқ содир бўлиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарликларнинг олди олинишига, шунингдек, уй-жой фондида ўз хонадонида ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бузилиши оқибатида рўй берган ёнғинлар юзасидан ҳуқуқбузар деб топилган фуқароларнинг инсонпарварлик тамойили асосида ижтимоий ҳимоясини таъминлашга хизмат қилишини таъкидлаб ўтдилар.

Муҳокамалардан сўнг Қонун сенаторлар томонидан маъқулланди.

Киритилди: 11:54 09.02.2024. Ўқилди: 982 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!