Бугун 22 май, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Ёмғирдан сўнг: Австралияда миллионлаб ўргимчаклар тўр тўқиди (+фото)

Ёмғирдан сўнг: Австралияда миллионлаб ўргимчаклар тўр тўқиди (+фото)

Июнь ўрталарида Австралиянинг Виктория штатида ўтлар, дарахтлар, йўл бўйлари ва йўл белгиларини қоплаган бир неча километрлаб ўргимчак тўрлари пайдо бўлди. Meduza’нинг ёзишича, ўргимчаклар шу орқали сув тошқинларидан ўзларини эвакуация қилмоқда.

Ёмғирдан сўнг: Австралияда миллионлаб ўргимчаклар тўр тўқиди (+фото)

Маълумотларга кўра, ўргимчак тўрлари билан бутун Виктория штати, жумладан, кўл ва ботқоқлар ҳам қопланган. Айрим жойларда ўргимчак тўрининг узунлиги бир километрдан ошади. «Ақл бовар қилиб бўлмайди. Улар йўл белгилари ва атрофдаги барча нарсани қоплаганида қўрқинчли кўриниш олади. Суратларда бу кўринмайди, аммо ҳамма жойни ўргимчак босган. Минг-минглаб ўргимчаклар», — дейди Сейл шаҳрида истиқомат қилувчи Жена Бицон исмли аёл.

Мелбурн музейининг энтомология бўйича катта куратори доктор Кен Рокеннинг ҳисоблашича, аслида ўргимчак тўрларини миллионлаб ўргимчаклар тўқиган. Унинг сўзларига кўра, бу каби ҳолат Австралияда ёғингарчиликлардан сўнг тез-тез учраб туради. Маҳаллий кенгаш аъзоси Керолин Кросслининг айтишича, у олдин ҳам бунақа нарсаларни кўрган, бироқ бу каби кенг кўламда эмас. «Бу қўрқинчли эмас, балки ажойиб. Барча нарса ушбу чиройли ўргимчак тўри билан қопланган эди — дарахтлар ва буталар ҳам», — дейди у.

Ёмғирдан сўнг: Австралияда миллионлаб ўргимчаклар тўр тўқиди (+фото)

Ўргимчаклар ипак толаларни турли мақсадлар, жумладан, «ҳаво орқали сузиш» учун ҳам ажратади. Доктор Кен Рокеннинг айтишича, улар бу каби иплар ёрдамида шамолда ҳавога кўтарилади ва 100 километр узоқликка кўча олади.

Ёмғирдан сўнг: Австралияда миллионлаб ўргимчаклар тўр тўқиди (+фото)

Мазкур ҳолатда эса ўргимчаклар қочиш ниятига бўлмаган, балки ёнғингарчилик оқибатида юзага келган сув тошқинларидан ҳимоя қилган.

Киритилди: 04:00 21.06.2021. Ўқилди: 2778 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!