Бугун 24 ноябрь, 2024 йил, якшанба

O'ZB

Ёлғон ахборот тарқатган шахслар 22 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

Ёлғон ахборот тарқатган шахслар 22 млн сўмгача жаримага тортилиши мумкин

25 декабрь куни президент томонидан имзоланган айрим кодексларга ўзгартиш ва қўшимчалар киритишни назарда тутувчи қонунга кўра, агар тарқатилган ёлғон ахборот жамоат тартибига ёки хавфсизлигига таҳдид солса уни тарқатган шахс БҲМнинг 100 бараваригача (22 млн 300 минг сўм) жаримага тортилиши мумкин.

Шунингдек, Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган қўшимчага кўра шахснинг қадр-қиммати камситилишига ёки унинг обрўсизлантирилишига олиб келадиган ёлғон ахборотни тарқатиш, жумладан, ОАВларда ёки интернет тармоғида тарқатиш БҲМнинг 50 баравари (11 млн 150 минг сўм) миқдорда жарима солишга сабаб бўлади.

Жиноят кодексига киритилган қўшимчага кўра, ёлғон ахборот тарқатганлик учун маъмурий жавобгарликка тортилган шахс бунга такроран йўл қўйса, БҲМнинг 400 бараваригача (89 млн 200 минг сўм) миқдорда жаримага тортилиши ёки уч йилгача озодликни чеклаш жазоси билан жазоланиши мумкин.
 

Киритилди: 14:46 26.12.2020. Ўқилди: 1829 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!