"Эрта ёки кеч биз Эроннинг бойитилган уран захираларини қўлга киритамиз. Биз буни кузатиб боряпмиз. Биласизми, мен АҚШ Космик кучлари деб аталадиган тузилмани ташкил этганман ва улар буни ҳар куни кузатиб туришади. Агар кимдир у ерга яқинлашса, биз бундан хабар топамиз ва уларни портлатиб юборамиз", — деди Қўшма Штатлар етакчиси.
У, шунингдек, АҚШ "Ҳизбуллоҳ" билан боғлиқ вазиятни ҳал қилиш учун Ливан билан ишлашда давом этишини таъкидлади.
"Исроил энди Ливанни бомбардимон қилмайди. АҚШ уларга буни тақиқлайди. Етарли!" - дея таъкидлади президент.
Унинг сўзларига кўра, Исроил ва "Ҳизбуллоҳ" ўртасидаги можарони ҳал қилиш АҚШнинг Эрон билан музокараларидан алоҳида амалга оширилади.