Исроил армияси бир неча фронтларда давом этаётган қарийб уч йиллик урушдан сўнг шахсий таркибнинг кескин етишмовчилигини бошдан кечирмоқда ва қўшимча кучларга муҳтож. Бу ҳақда Исроил Мудофаа армияси (ЦАХАЛ) Бош штаби бошлиғи Эяль Замир Кнессетнинг Ташқи ишлар ва мудофаа қўмитасидаги чиқишида маълум қилди, деб хабар бермоқда Ynet.
Замирнинг таъкидлашича, Исроил армияси Эронга қарши ҳарбий ҳаракатларни давом эттиришга тайёр, бироқ у ҳозирги кунда мунтазам ва захирадаги қўшинлар зиммасига тушаётган юклама ҳаддан ташқари юқори эканлигидан огоҳлантирди. «Мен бир неча фронтда уруш олиб боряпман ва душманни тор-мор қиляпман. Буни давом эттириш учун ЦАХАЛга зудлик билан янги аскарлар керак», — деди Замир.
Бош штаб бошлиғи, шунингдек, ультраортодоксал яҳудийлар — ҳаредимларни мажбурий ҳарбий хизматга жалб қилиш, шунингдек, Исроил Мудофаа армиясини кенгайтиришга қаратилган бошқа қонунларни қабул қилиш зарурлигини таъкидламоқда.