Россия президенти Владимир Путин журналистларнинг “Ғарбий Европада мулоқот қилиш мумкин бўлган соғлом фикрли сиёсатчилар қолдими?” деган саволига жавобан Германиянинг собиқ канцлери Герҳард Шрёдер “музокаралар учун маъқул сиёсатчи” эканини айтди.
Германия ҳукумати ушбу таклифни рад этди, деб хабар бермоқда бир қанча немис нашрлари ўз манбаларига таяниб.
Расмий Берлиннинг фикрича, бу таклиф ишончга лойиқ эмас, чунки Россия Украина можаросини ҳал қилиш бўйича ўз шартларидан бирортасини ҳам ўзгартирмаган.
Германия ҳукумати вакилларига кўра, Москванинг уч кунлик сулҳни узайтиришга тайёрлиги ишонч учун биринчи синов бўлиши мумкин.