Украина президенти Влодимир Зеленский Владимир Путин "ниҳоят реал учрашувларга тайёр" эканини, чунки Киев уни бунга "бироз ундаганини" маълум қилди.
"Ҳозир Путиннинг ўзи ниҳоят реал учрашувларга тайёрлигини айтмоқда. Биз уни бунга бироз ундадик, ўзимиз эса учрашувларга аллақачон тайёрланганмиз. Энди учрашув форматини топиш керак. Бу урушни тугатиш ва хавфсизликни ишончли кафолатлаш лозим", — деди Зеленский.
Унинг қўшимча қилишича, Киев хавфсизлик ва томонлар ўртасидаги келишувлар ижроси кафолатлари масаласида АҚШ билан алоқаларни давом эттирмоқда. Хусусан, Россия билан асирларни “1000 га 1000” форматида алмашишга тайёргарлик кўриш муҳокама қилинмоқда.
Зеленский, шунингдек, эълон қилинган сулҳ вақтида Россия оммавий ракета ва авиация зарбалари бермаганини, бироқ фронтда жанг ҳаракатлари давом этаётганини таъкидлади.
Унинг сўзларига кўра, сўнгги бир сутка ичида Россия томонидан 150 дан ортиқ ҳужум, юздан ортиқ ўққа тутиш ва қарийб 10 мингта дрон-камикадзе зарбалари содир бўлган.