Исроил бош вазири Бинямин Нетаняху 10 май куни АҚШ билан ҳарбий ҳамкорликнинг молиявий қисмидан босқичма-босқич воз кечиш ниятида эканлигини маълум қилди.
"Мен бу ҳақда президент Трампга айтганман. Буни ўз халқимизга ҳам билдирганман. Уларнинг ҳайратдан оғзи очилиб қолди... Мен уларга “Келинг, буни ҳозир бошлаймиз ва кейинги ўн йиллик давомида амалга оширамиз, лекин мен айнан ҳозир бошлашни истайман”, деб айтдим",— деди Исроил бош вазири CBS News телеканалига берган интервьюсида.
Нетаняҳу Исроил Қўшма Штатлардан ҳар йили 3,8 миллиард доллар олишига аниқлик киритди. Ушбу ёрдам АҚШ Конгресси томонидан маъқулланади ва уни анъанавий равишда ҳам демократлар, ҳам республикачилар қўллаб-қувватлаб келади.