Европа Иттифоқи ташқи ишлар ва хавфсизлик сиёсати бўйича олий вакили Кая Каллас Путин томонидан ЕИ номидан Россия билан музокаралар олиб борувчи шахс сифатида таклиф қилинган Германиянинг собиқ канцлери Герхард Шредер номзодига қарши чиқди.
"Агар биз Россияга бизнинг номимиздан музокара ўтказувчини тайинлаш ҳуқуқини берсак, бу унчалик оқилона иш бўлмас эди", — деди Каллас ЕИ Ташқи ишлар кенгаши йиғилиши олдидан.
У Шрёдерни "Россия давлат компанияларининг юқори мартабали лоббисти" деб атади. Калласнинг таъкидлашича, Россия билан музокаралар бўйича муҳокамалар Европа Иттифоқида май ойи охирида бўлиб ўтади.
Шу билан бирга, Германия оммавий ахборот воситаларига кўра, Берлинда собиқ канцлер номзоди бутунлай рад этилмаяпти ва музокараларга Шрёдер билан бирга президент Штайнмайерни юбориш имкониятлари кўриб чиқилмоқда.