Бугун 18 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади

Йоахим Лёв унга терма жамоадан таклиф бўлганини тасдиқлади

Германия миллий терма жамоасининг собиқ бош мураббийи Йоахим Лёв клублар ва битта миллий ассоциациядан мураббийлик лавозими бўйича бир нечта таклиф олганини маълум қилди.

"Сўнгги бир-икки ҳафта ичида менга мурожаат қилиб, суҳбатлашишга тайёрлигимни ва қизиқишим бор-йўқлигини сўрашди", – деди у Фрайбург яқинидаги Руст шаҳридаги "Европа парки" аттракционлар майдонида ўтказилган тадбир чоғида.

У ҳозир бу таклифлар ҳақида ўйлаб, тегишли жамоалар тўғрисида маълумот тўплаётганини айтди. Кейинги босқичда "ҳамкорлигимиз самарали бўлиши мумкинми" деган саволга жавоб топиш учун масъул шахслар билан учрашувлар ўтказиши мумкинлигини билдирди.

65 ёшли Лёв Германия терма жамоаси билан 2014 йилги жаҳон чемпионатида ғолиб бўлган. Мураббий 2021 йилда терма жамоани тарк этганидан бери ишсиз ҳисобланади.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ўзбекистон футбол ассоциацияси германиялик машҳур мутахассис билан музокаралар олиб бораётгани ҳақида хабар бергандик.

Киритилди: 20:05 16.07.2025. Ўқилди: 1072 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!