Бугун 13 август, 2020 йил, пайшанба

O'ZB

Ё тавба! Вампирлар мавжуд ва улар орамизда яшашмоқда

Ё тавба! Вампирлар мавжуд ва улар орамизда яшашмоқда

Янги Орлеандаги ҳақиқий вампирларни ўрганган тадқиқотчи Жон Эдвард Браузнинг сўзларига кўра, ушбу жонзотлар ҳақидаги барча воқеалар ҳақиқатдир. Луизиана университети ходими тадқиқотлари натижалари жуда таъсирли бўлганини айтди, деб хабар берди “Planetanovosti.com”портали.

Тадқиқот “Атланта Вампирлар Иттифоқи” томонидан ўтказилган. Унинг давомида АҚШда камида 5 минг ҳақиқий вампир яшаши аниқланган. Янги Орлеан шаҳрида уларнинг сони тахминан 50 тани ташкил этиб, уларнинг баъзилари инсон қонини ичишса, бошқалари инсон қуввати билан озиқланадилар.

Аниқланишича, ушбу ҳудудда кичик гуруҳлардан ташкил топган вампирлар ҳамжамияти ҳам мавжуд бўлиб, улар гот, жодугар ва бутпараст гуруҳлар экан.

Тадқиқотчининг айтишича, Янги Орлеан вампир фаолиятининг ўчоғи бўлиб, ҳудуд бошқа шаҳарларга қараганда энг кўп "қон тўкувчилар" га эга. Тадқиқотчининг таъкидлашича, барча вампирлар муайян қоидаларга амал қилишади. Масалан, овқатлантириш пайтида улар "ўлжа" га зарар етказмайди: ҳамма нарса ўзаро келишув билан содир бўлади. Қон стерил асбоблар билан чиқарилади ва протседурадан олдин текширилади.

Ташқи томондан, вампирлар одамлардан фарқ қилмайди, шунинг учун уларни топиш деярли мумкин эмас, дея сўзини якунлаган тадқиқотчи.

Киритилди: 21:45 05.12.2019. Ўқилди: 5943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!