Бугун 3 октябрь, 2026 йил, шанба

O'ZB

Лионель Месси Испания Сегундаси клуби эгасига айланди

Лионель Месси Испания Сегундаси клуби эгасига айланди

Жаҳон футболи юлдузи Лионель Месси Испания Сегундасида иштирок этадиган "Эльденсе" клуби эгасига айланди. Бу ҳақда клубнинг расмий сайтида маълум қилинди.

"Спорт тарихидаги энг муҳим шахслардан бирининг "Эльденсе" клуби эгаси сифатида Испания профессионал футболига кириб келиши клубнинг спорт, институционал ва ижтимоий ривожини рағбатлантиришга қаратилган узоқ муддатли лойиҳа бошланганини англатади", — дейилади жамоа матбуот хизмати баёнотида.

"Эльденсе" клуби ҳеч қачон Испания Примерасида иштирок этмаган. Жамоа 1921 йилда ташкил этилган.

Месси эса ҳозир ҳам футболчилик фаолиятини давом эттирмоқда ва МЛСдаги "Интер Майами" клуби сафида тўп тепмоқда.

Киритилди: 23:51 01.10.2026. Ўқилди: 894 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!