Бугун 31 март, 2025 йил, душанба

O'ZB

Йиртқич қушнинг ноқонуний савдоси тўхтатилди

Йиртқич қушнинг ноқонуний савдоси тўхтатилди

Қашқадарё вилояти Экология бошқармаси ходимлари томонидан ижтимоий тармоқларда овчи қуш ноқонуний сотилаётганлиги аниқланди.

Қайд этилишича, бошқарма ходимлари ҳолатга чек қўйиш мақсадида фуқаро билан “харидор“ сифатида боғланиб, қушни сотиб олишга келишади. Белгиланган жойда Ш.М. келишилган пулни санаб олиб, ходимларга қушни бераётган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Қуш вазиятга тўлиқ ойдинлик киритилгунга қадар Шаҳрисабз шаҳридаги ҳайвонот боғига вақтинча топширилди.

Шунингдек, қушнинг турига аниқлик киритиш учун ҳужжатлар Фанлар академиясига юборилди. Фанлар академиясининг хулосасига асосан зарар миқдори белгиланади ва ҳуқуқбузарга тегишли чора кўрилади.

Маълумот учун, аввалроқ Тошкент шаҳри ва Фарғона вилоятида ҳам қушларнинг ноқонуний савдосига чек қўйилганди.
Киритилди: 16:05 28.03.2025. Ўқилди: 657 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!