Исроил бош вазири Беньямин Нетаньяху Венгрия бош вазири Виктор Орбан билан Ғазо аҳолисининг "ихтиёрий имиграция" режасини муҳокама қилишни режалаштирмоқда.
Бу ҳақда The Times of Israel нашри хабар бермоқда.
Унинг манбасига кўра, Нетаньяху кейинги ҳафтага режалаштирилган Будапештга ташрифи чоғида Орбан билан ушбу мавзуни муҳокама қилмоқчи.
Газетанинг қайд этишича, Исроил бош вазири бу масалада венгриялик ҳамкасбининг қўллаб-қувватлашига умид қилмоқда.
"Нетаньяху АҚШ президенти Дональд Трампнинг Ғазо бўйича режасини қўллаб-қувватлаш учун имкон қадар кўпроқ давлатлардан иборат коалиция тузишга ҳаракат қилмоқда”, — таъкидлади нашр манбаси.
Эслатиб ўтамиз, бир кун аввал Нетаньяху ҳукуматнинг ҳафталик йиғилишида Исроил Трампнинг Ғазодан фаластинликларни кўчириш ғоясига содиқ эканини яна бир бор таъкидлаган эди. У бу қарорни Исроил томони анклавдаги можарони ҳал қилиш бўйича музокаралар учун қўяётган шартлар қаторига қўйди. Бошқа шартлар қаторида у Фаластиннинг Ҳамас радикал ҳаракатининг Ғазодаги қудратини йўқ қилиш ва унинг раҳбарларига анклавни тарк этишига рухсат берилишини таъкидлади.