Россиялик олимлар томонидан ишлаб чиқилган, операциядан кейинги йирингли асоратлар ва яраларни даволашда ёрдам берадиган плёнка патентланди.
Майкоп давлат технология университетининг Озиқ-овқат маҳсулотлари ишлаб чиқариш технологияси ва умумий овқатланиш кафедраси ходимлари тиббиёт институтидаги ҳамкасблари билан биргаликда бир қатор тадқиқотлар ўтказишди. Натижада биологик парчаланадиган, ярани даволовчи плёнкага патент олинди. Мазкур ихтиро диабетда операциядан кейин юзага келадиган йирингли асоратларини даволашда ва веноз етишмовчилигидан келиб чиқадиган язвали нуқсонларни даволашда қўлланилиши мумкин.
Яра юзасини даволаш учун узоқ муддатли биологик парчаланадиган плёнка таркиби олма, қанд лавлагисини қайта ишлаш жараёнида ҳосил бўладиган чиқиндилардан олинадиган махсус пектинлар, балиқ коллагенидан иборат, дейилади aif.ru сайтида.