Қўшма Штатлардаги отишма ҳодисалари 2026 йил бошидан бери 5000 дан ортиқ одамнинг ҳаётига зомин бўлган. Бу ҳақда Gun Violence Archive нодавлат ташкилоти хабар бермоқда.
26 май ҳолатига кўра, 9038 киши ўқ жароҳати олган ва яна 5048 киши ҳалок бўлган.
Ташкилот 2026 йилда Қўшма Штатларда 158 та оммавий отишма содир бўлганини ҳисоблади, бу 2025 йилнинг шу даврига нисбатан 38 тага кам.