Бугун 16 сентябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Яшнободда 13 кг истеъмолга яроқсиз йогурт савдодан олинди

Яшнободда 13 кг истеъмолга яроқсиз йогурт савдодан олинди

Йогурт ичаклар учун яхши бўлган лактобактериялар билан ачитилган сут маҳсулоти. Лактобактериялар организм учун фойдали бўлган озуқа моддаларини қайта ишлайди. 1 стакан йогуртда 8 гр оқсил, 400 мг кальций, калий ва «Б» дармондорилари мавжуд.

📌Санепидқўмита Тошкент шаҳар бошқармаси Яшнобод туман бўлими санитария бўлинмаси масъул ходимлари томонидан Янгиобод ихтисослаштирилган бозори ҳудудида ўрганиш ишлари олиб борилди. Ўрганиш давомида белгиланмаган жойда, истеъмолга яроқсиз бўлган 13 кг йогурт маҳсулоти савдодан олинди ва ўрнатилган тартибда бракераж қилинди.

🔹Шундан сўнг, ўрганиш давомида сотувчилар ҳамда бозор маъмуриятига маҳсулотларга қўйилган санитария-гигиеник талаблар бўйича тушунтириш ишлари олиб борилди.

Киритилди: 15:12 26.02.2024. Ўқилди: 890 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!