Бугун 17 октябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

A A A
Яшнобод туманида кучли таъсир қилувчи дори воситаларини сотаётган шахс ушланди

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Яшнобод туман бўлими, ДХХ ва ИИБ ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбирда дори воситалари савдоси билан шуғулланиб келган Э.А. 56 дона “Регапен” номли кучли таъсир қилувчи дори воситасини фуқаро А.А.га 5,2 млн сўмга сотган вақтида ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 251-1-моддаси (кучли таъсир қилувчи ёки заҳарли моддаларни қонунга хилоф равишда муомалага киритиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.

Киритилди: 11:54 07.09.2024. Ўқилди: 1183 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!