Куз-қиш мавсумига пухта тайёргарлик кўриш мақсадида 6 ноябрь куни Тошкентнинг айрим туманларидаги қатор кўчаларида электр таъминоти вақтинча тўхтатилади. Бу ҳақда “Ҳудудий электр тармоқлари” матбуот хизмати хабар берди.
Қайд этилишича, истеъмолчиларга сифатли ва барқарор электр энергияси етказиб берилишини таъминлаш ва электр тармоқларидаги авариявий ҳолатларни олдини олиш мақсадида бугун, 6 ноябрь куни қуйидаги манзилларда электр таъминоти вақтинча ўчирилди:
Таъкидланишича, таъмирлаш ишлари белгиланган вақтдан аввалроқ якунланиши мумкин.
“Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Тошкент шаҳар филиали мазкур таъмирлаш ишлари туфайли электр таъминотидаги вақтинча узилишлар сабабли етказилаётган ноқулайликлар учун ушбу ҳудудларда яшовчи истеъмолчилардан узр сўрайди.