Мажбурий ижро бюроси Жиззах вилояти бошқармасига суд қарорлари асосида банклар фойдасига кредит қарздорликлари ундируви учун “Nexia 3” ва “Lacetti” автомобиллари гаров мулки сифатида қаратилиш тўғрисидаги ижро варақалари келиб тушди.
Ижро ҳаракатлари давомида қарздорлар қарздорликни тўлашдан бош тортиб, ўз автомобилларини яшириб келган. Шу сабабли, автомобилларга нисбатан қидирув эълон қилинди, ҳамда гаров мулкини тақдим этмаганлик учун маъмурий жарималар қўлланди.
Бошқарма Суриштирув ва маъмурий амалиёт шуъбаси ходимлари қарздорларга Жиноят кодексининг 233-моддасига асосан (гаровга қўйилган мулкни қонунга хилоф равишда яшириш) жиноий жавобгарликка тортилишлари мумкинлиги тушунтирилди.
Натижада, қарздорлар ўз автомобилларини тақдим этишди ва улар жарима майдончасига жойлаштирилди.
Эндиликда ушбу автомобиллар электрон онлайн савдоларида сотилади, ва тушган маблағ қарздорликни қоплаш учун йўналтирилади.