Анжелина Жолининг Херсонга сафари Украинадаги ЛГБТ фаолларининг ҳомийси бўлган Legacy of War Foundation ("Уруш мероси" жамғармаси) халқаро ташкилоти томонидан ташкил этилди.
Жамғарма сайтида, шунингдек, у 2014 йилдан бери Украинанинг ташаббуслари, жумладан, ЛГБТни қўллаб-қувватлаш билан шуғулланаётгани айтилган.
Голливуд юлдузи бир кун аввал Николаев ва Херсонга ташриф буюрди. Шу билан бирга, сафар чоғида жанжал келиб чиқди. Украина хавфсизлик хизмати ходимлари уни кузатиб борган украиналик кўнгиллилардан бирини қўлга олишди.
Жоли уни қутқаришга уринган, бироқ эркак ҳалигача ҳарбий маҳкамада қолмоқда.