Бугун 18 сентябрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Ярим йилда қурилиш корхоналари 4 трлн сўмга яқин ортиқ солиқ тўланган

A A A
Ярим йилда қурилиш корхоналари 4 трлн сўмга яқин ортиқ солиқ тўланган

2023-йил январь-июнь ойларида қурилиш фаолияти билан шуғулланувчи 33 911 та юридик шахс томонидан 3,9 трлн сўмдан ортиқ солиқ тўланган. Шундан 546,1 млрд сўми, яъни 13,8 %и 20 та корхона ҳисобига тўғри келади. Уларнинг жами товар айланмаси 5,2 трлн сўмдан зиёд, қўллаган солиқ имтиёзлари миқдори эса 33,1 млрд сўм.

Энг кўп солиқ тўлаган 20 та корхона томонидан қўлланилган солиқ имтиёзлари ҳамда тўланган солиқлар батафсил инфографикада.

Ушбу солиқ тўловчилар томонидан таъминланган тушумлар солиқ турлари кесимида:

ҚҚС – 238 млрд сўм;

фойда солиғи – 123,5 млрд сўм;

ЖШОДС - 75,5 млрд сўм;

ижтимоий солиқ - 72,3 млрд сўм;

ер солиғи - 13,8 млрд сўм;

мол-мулк солиғи - 13 млрд сўм;

бошқа солиқлар - 10 млрд сўм.

Киритилди: 16:09 27.07.2023. Ўқилди: 1617 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!