Бугун 30 май, 2026 йил, шанба

O'ZB

Яқин Шарқдаги уруш туфайли дунёга ёқилғи инқирози таҳдид солиши мумкин – IMF News

Яқин Шарқдаги уруш туфайли дунёга ёқилғи инқирози таҳдид солиши мумкин – IMF News

Бу ҳақда Халқаро энергетика агентлиги, Халқаро валюта жамғармаси), Жаҳон банки ва ЖСТ (Жаҳон савдо ташкилоти) қўшма баёнотда огоҳлантирди. Уларнинг баҳолашича, Ҳўрмуз бўғози орқали етказиб бериш ҳажми камайганидан кейин жаҳон нефт захиралари "рекорд даражадаги суръатлар" билан қисқармоқда.

Агар кемалар ҳаракати қайта тикланмаса, ёзги талабнинг энг юқори чўққиси арафасида захираларнинг янада камайиши ёқилғи хавфсизлиги, бозорлардаги вазият ва глобал иқтисодиёт учун ортиб борувчи хавфларни юзага келтиради.

Ташкилотлар, шунингдек, ёқилғи ва ўғитлар нархи ошаётганини ҳам маълум қилишди. Уларнинг фикрига кўра, низо оқибатлари аллақачон энг заиф давлатларга номутаносиб равишда қаттиқ таъсир кўрсатяпти, ҳамда озиқ-овқат хавфсизлиги, бандлик ва аҳоли даромадларига таҳдид соляпти.

Эслатиб ўтамиз, ҳозирда АҚШ ва Эрон бўлажак келишув бўйича меморандум имзолашни муҳокама қилмоқда. Бироқ, Трамп кечаги йиғилишдан кейин ушбу масала бўйича ҳали якуний қарор қабул қилгани йўқ.

Киритилди: Бугун 16:45. Ўқилди: 172 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!