Япониянинг янги бош вазири Сигэру Исиба парламент қуйи палатасини тарқатиб юборди. Муддатидан олдин сайловлар 27-октабр куни бўлиб ўтади.
Бу ҳақда "Киодо Цусин" агентлиги хабар берди.
Палатани тарқатиб юбориш ҳукумат раҳбарининг конституциявий ҳуқуқидир. У лавозимга киришганидан саккиз кун ўтгач, ундан фойдаланган. Агентлик қайд этишича, урушдан кейинги Японияда парламент ҳеч қачон бу қадар тез тарқатилмаган.
Парламент мухолифати етакчилари билан учрашувда Исиба бу қарорини сайловчиларнинг бевосита баҳосини олиш истаги билан изоҳлади. Мухолифат уни ҳукмрон Либерал-демократик партия билан боғлиқ нотўғри сарфланган жанжалдан эътиборни чалғитмоқчи бўлганликда айблади, бу эса аввалги бош вазирнинг истеъфога чиқишига сабаб бўлди.
Тратиб юборилган парламентда партия 465 ўриндан 256 тасини назорат қилади. Яна 32 ўрин унинг ҳукмрон коалициядаги иттифоқчиси, ўнг марказчи «Тоза сиёсат» партиясига (Комеито) тегишли.