Бугун 23 сентябрь, 2026 йил, чоршанба

O'ZB

Японияга кучли тайфун яқинлашмоқда: ҳукумат аҳолини эвакуация қилишга чақирди

Японияга кучли тайфун яқинлашмоқда: ҳукумат аҳолини эвакуация қилишга чақирди

Япония Ички ишлар вазирлиги маълумотларига кўра, эвакуация тўғрисидаги кўрсатма олтита префектурадаги 1 908 645 кишига тааллуқли: Ибараки, Тиба, Токио, Канагава, Сидзуока ва Сайтама.

Эвакуация мажбурий эмас, бироқ Япония метеорология агентлиги айрим ҳудудларда ҳаёт учун бевосита хавф мавжудлигидан огоҳлантирмоқда.

💬 «Илтимос, ҳозир бўлиб турган муниципалитетингизда табиий офат хавфи даражасини текширинг ва маҳаллий ҳокимият расмий эвакуация буйруғини эълон қилишидан олдин хавфсиз жойга кўчинг», — деб чақирди агентлик бош синоптики Такия Хосоми.

Унинг сўзларига кўра, тайфун кутилганидан ҳам кучли бўлиб чиққан.

Киритилди: 21:25 21.09.2026. Ўқилди: 499 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!