Бугун 11 декабрь, 2025 йил, пайшанба

O'ZB

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 30 кишига етди

Япониядаги зилзила қурбонлари сони 30 кишига етди

Зилзила оқибатида камида 30 киши турли даражада тан жароҳати олди, етти киши қурбон бўлди.

Бу ҳақда Япония бош вазири Санаэ Такаити журналистларга маълум қилди.

Унинг таъкидлашича, ҳалок бўлганлар ёки бедарак йўқолганлар ҳақида хабарлар йўқ.

"Биз одамлар одатдаги кундалик ҳаётларини давом эттиришларини хоҳлаймиз, аммо кучли зилзила содир бўлган тақдирда дарҳол эвакуация қилишга тайёр бўлинг", деди у ва келгуси ҳафтада бундай ҳушёрликни сақлаш кераклигини таъкидлади.

8 декабрга ўтар кечаси Япония шимолидаги Аомори префектурасидан шарқда 7,6 магнитудали зилзила содир бўлди. Зилзила эпицентри Тинч океанида, 50 километр чуқурликда жойлашган. Маҳаллий сейсмологлар дастлаб 7,2 магнитудани қайд этган бўлсалар, кейинчалик уни 7,6 га оширган. Кейинчалик Хоккайжо ороли қирғоқларида яна бир кучли зилзила қайд этилди, унинг магнитудаси 6,7 ни ташкил этди.

Киритилди: 11:45 09.12.2025. Ўқилди: 761 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!