Япония ғарбидаги Ишикава префектурасидаги Нота ярим оролида январь ойининг биринчи ҳафтасида содир бўлган кетма-кет зилзила қурбонлари сони 238 нафарга етди.19 киши бедарак йўқолганлар рўйхатида.
Губернатор Ишикава маъмуриятининг хабар беришича, вақтинчалик жойлаштириш марказларида 15 мингдан ортиқ одам қолмоқда.
Япония метеорология агентлиги (JMA) маълумотларига кўра, 1 январдан 5 январгача Ното ярим оролида ва Ишикава қирғоқлари яқинида 5 дан 7 баллгача бўлган кўплаб зилзилалар содир бўлган.
Япония дунёдаги зилзилаларга энг кўп мойил бўлган ўнта давлатдан бири бўлиб, кўпинча ҳалокатли зилзилалар оқибатларидан азият чекади.
Тинч океанининг олов ҳалқасида жойлашган Япония ўз тарихи давомида бир неча марта ҳалокатли зилзилаларни бошдан кечирган.
Тинч океанининг олов ҳалқаси Тинч океанининг периметри атрофида энг фаол вулқонлар ва кўплаб зилзилалар бўлган ҳудуддир.
1995 йилдан бери Японияда 6 ёки ундан юқори магнитудали 70 га яқин зилзила содир бўлиб, ўн минглаб одамлар ҳалок бўлди.