Бугун 24 апрель, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Япониядаги JATA халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўз миллий стенди билан иштирок этмоқда

Япониядаги JATA халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўз миллий стенди билан иштирок этмоқда

22 сентябрь куни Япониянинг Токио шаҳридаги халқаро кўргазма марказида “JATA Tourism Expo Japan 2022” халқаро кўргазмаси ўз ишини бошлади. Ўзбекистон Президенти Шавкат Мирзиёевнинг “Бир тур - бутун минтақа” тамойили остидаги қўшма туризм дастурларини яратишга доир ташаббусини амалга ошириш мақсадида Ўзбекистон делегацияси Туризм ва маданий мерос вазирлиги, Ўзбекистоннинг Япониядаги элчихонаси, Япониянинг JICA халқаро ҳамкорлик агентлиги ҳамда Марказий Осиё давлатлари туристик администрациялари билан ҳамкорликда яратилган ягона стендда иштирок этмоқда.

“Туризм соҳаси Ўзбекистон Президенти Шавкат Миромонович Мирзиёев томонидан мамлакат миллий иқтисодиётининг стратегик йўналишларидан бири сифатида белгилаб берилди. Соҳадаги ислоҳотлар натижасида виза режими соддлаштирилди, электрон виза жорий этилди, туризм бизнеси вакилларига қатор имтиёзлар берилди, шу билан бирга, мавжуд туристик масканларидан ташқари барча ҳудудларда янгидан-янги туристик объектлар барпо этилмоқда.

Қайд этиш лозимки, Ўзбекистон ва Япония туризм соҳасида улкан салоҳиятга эга. Японияликларнинг Ўзбекистонга саёҳати тарихи узоқ асрларга бориб тақалади, зеро бу мамлакатнинг савдо-иқтисодий ҳамда маданий-гуманитар алоқалари Буюк Ипак йўли орқали ривожланган”, - деди “JATA Tourism Expo Japan 2022” халқаро кўргазмасида Ўзбекистон стендини очиб берган Бош вазир ўринбосари, Туризм ва маданий мерос вазири Азиз Абдуҳакимов ва кўргазмага иштирокчилари ҳамда Япония туристик бизнес вакилларини Ўзбекистонда ўтказилаётган халқаро тадбирларда фаол иштирок этишга чорлади.

Япониядаги JATA халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўз миллий стенди билан иштирок этмоқдаЯпониядаги JATA халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўз миллий стенди билан иштирок этмоқдаЯпониядаги JATA халқаро кўргазмасида Ўзбекистон ўз миллий стенди билан иштирок этмоқда

Ўзбекистон стенди очилишида, шунингдек, Япония туризм агентлиги раиси Коичи Вада ҳам иштирок этиб, сўзга чиқди ва барчага муваффақият тилади.

Шундан сўнг Ўзбекистон Республикасининг маданият соҳаси вакиллари томонидан ўзбек миллий санъати намуналари ижро этилди ва бу кўргазмага ташриф буюрганлар олқишига сазовор бўлди.

Таъкидлаш жоизки, “JATA Tourism Expo Japan 2022” халқаро кўргазмасида ўзбекистонлик туроператорлар ҳам иштирок этиб, япониялик туроператорлар ва бошқа мамлакатлардан ташриф буюрган ҳамкасблари билан B2B учрашувларда қатнашишмоқда.

Киритилди: 10:06 23.09.2022. Ўқилди: 1320 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!