Бугун 24 декабрь, 2024 йил, сешанба

O'ZB

Японияда велосипед ҳайдаш вақтида телефон ишлатганлар қамалади

Японияда велосипед ҳайдаш вақтида телефон ишлатганлар қамалади

Японияда янги қоидага кўра, велосипед ҳайдаган ҳолда мобил телефондан фойдаланганлар олти ойгача қамоқ жазоси ёки 100 минг иена (660 доллар) миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

- Велосипед ҳайдаш пайтида қўлингизда смартфон билан қўнғироқ қилиш ёки экранга қараш тақиқланади, - дейилади Миллий полиция агентлиги хабарида.

Ҳукумат маълумотларига кўра, велосипедчилар йўлда телефонларини ишлатиб, баъзи бахтсиз ҳодисаларда пиёдаларнинг ўлимига сабаб бўлган.

Мамлакатда йўл-транспорт ҳодисаларининг умумий сони камайиб бораётган бўлса-да, велосипед билан боғлиқ ҳодисалар улуши ортиб бормоқда.

Маҳаллий ОАВ маълумотларига кўра, 2023 йили мамлакатда велосипедчилар иштирокида 72 мингдан ортиқ авария қайд этилган — бу жами ЙТҲнинг 20 фоиздан ортиғини ташкил этади.
Кўпгина мамлакатлардан фарқли ўлароқ, Япониянинг асосий йўлларида велосипед ҳайдашга рухсат берилади. Ўтган йили расмийлар велосипедчилар учун махсус дубулға кийишни мажбурий қилиб қўйган эди.

Янги тартибга кўра, маст ҳолатда велосипед ҳайдаган шахс уч йилгача қамоқ ёки 500 000 иенгача жаримага тортилиши мумкин.

Велосипедчиларга спиртли ичимликлар таклиф қилганлар икки йилгача қамоқ ёки 300 000 иен миқдорида жаримага тортилиши мумкин.

Янги қонун кучга кирганидан бир неча соат ўтгач, Осака маъмурияти қоидабузарлик учун беш кишининг, жумладан, маст ҳолатда велосипед ҳайдаб юрган икки эркак кишининг ҳибсга олинганини тасдиқлади.

Киритилди: 19:42 05.11.2024. Ўқилди: 815 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!