Бугун 19 апрель, 2025 йил, шанба

O'ZB

Японияда ўзбекистонликларга яна иш ўринлари очилади

Японияда ўзбекистонликларга яна иш ўринлари очилади

Ўзбекистонлик ҳайдовчилар энди Японияга ишлаш учун йўл олади. Бу ҳақда nova24.uz хабар берди.

Маълум қилинишича, Япониянинг Shimizu Corporation компанияси Ўзбекистон билан ҳамкорликни кенгайтиришни режалаштирмоқда. Шу мақсадда икки томон ўртасида ҳамкорлик меморандуми имзоланди.

Ҳужжатга кўра, ўзбекистонликлар Япониянинг турли ҳудудларида ишлаш имкониятига эга бўлади. Вакансиялар сони оширилиши ва янги лойиҳалар жорий қилиниши кутилмоқда.

Бугунги кунда ушбу компаниянинг қурилиш ва ишлаб чиқариш соҳаларида 150 нафар ўзбекистонлик ишламоқда.

Эслатиб ўтамиз, яқинда Ўзбекистон ва Жанубий Корея ҳам меҳнат миграцияси бўйича янгилик эълон қилган — ўзбекистонликлар Ульсан шаҳрида экспериментал равишда иш визасини олишни енгиллаштирилган.

Киритилди: 16:03 13.04.2025. Ўқилди: 777 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!