Япония полицияси Токионинг Шинагава туманида яшовчи 45 ёшли Ўзбекистон фуқаросини мактаб ёшидаги қизга нисбатан жинсий характердаги номақбул ҳаракат содир этганликда гумонланиб ҳибсга олди.
Jiji Press хабарига кўра, воқеа 5 июль куни Токионинг Сетагая туманида содир бўлган. Овқат етказиб бериш учун хонадонга борган эркак уйда ёлғиз бўлган 10 ёшдан катта қизга нисбатан номақбул ҳаракат қилган.
Қиз воқеадан сўнг полицияга қўнғироқ қилиб, ҳолат ҳақида хабар берган. Полиция маълумотига кўра, гумонланувчи айбини тан олган.