Бугун 17 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Японияда кучли ёмғирлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Японияда кучли ёмғирлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди

Япониянинг Тиба префектурасида кучли ёмғирлар оқибатида 10 киши ҳалок бўлди, яна 2 киши бедарак йўқолган деб ҳисобланмоқда.

Бу ҳақда NHK телеканали префектура маъмурияти маълумотларига таяниб хабар берди.

Сув тошқинлари натижасида 1834 та бинони сув босган. Шунингдек, 42 та уй қисман зарарланган, 12 та уй эса бутунлай вайрон бўлган.

Кучли ёғингарчилик оқибатида қарийб 2500 та автомобиль ҳам сув остида қолган.

Киритилди: Бугун 11:34. Ўқилди: 176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!