Кеча Англия Суперкубогида "Арсенал" ва "Манчестер Сити" ўзаро баҳс олиб борди.
Учрашув Лондон жамоасининг 3:0 ҳисобидаги ғалабаси билан якунлади. "Шаҳарликлар" сафида Абдуқодир Ҳусанов тўлиқ 90 дақиқа ҳаракат қилди ва SofaScore нашри томонидан 6,9 баҳога лойиқ кўрилди. Бу "Манчестер Сити" футболчилари орасидаги иккинчи натижалардан бири бўлди. "Сити" сафида энг юқори баҳога Ковачич лойиқ кўрилди. Унинг баҳоси - 7,0.