Япониялик ёшлар ишдан бўшаш, раҳбарият томонидан психологик ҳийла-найрангларни бартараф этиш ва иш ҳақи ушлаб қолинишидан қочиш учун "истеъфо агентлари"га мурожаат қилмоқда.
Мамлакат аҳолисининг камайиши ёш ишчиларни ишга олиш ва ишдан бўшатишни қийинлаштирар экан.
Баъзи компаниялар бўшамоқчи бўлган ходимларни ишда ушлаб қолиш учун психологик манипуляция, иш ҳақини ушлаб қолиш ва маънавий мажбурлаш каби экстремал чораларга мурожаат қилишаркан.
Истеъфога чиқмоқчи бўлган ходимлар кўпинча ҳақорат қилинади, баъзи иш берувчилар ҳатто истеъфога чиқиш ҳақидаги аризани йиртиб ташлашгача боради.
Шундай ҳолатларда бундай агентликлар ёрдамга беради, яъни улар сизга ишдан бўшашга ёрдам беради, бошлиқ билан ўртангиздаги низолар ва босимнинг олдини олади.