Японияда 20 ёшли йигит уч нафар ўсмирга пичоқ билан жароҳат етказди, улардан бири вафот этди.
Бу ҳақда "Kyodo" агентлиги маҳаллий полицияга таяниб хабар берди.
Маълум қилинишича, воқеа Осака марказидаги сайёҳлик маскани ҳисобланган Дотонбори туманида содир бўлган. Ҳужум қилган шахс ва жабрланувчилар ўзаро таниш бўлишган. Ҳодисадан бироз аввал улар ўртасида жанжал келиб чиққан ва бу қўл жангига айланиб кетган.
Ҳодиса оқибатида ҳар уч нафар ўсмир пичоқдан жароҳат олган, улардан бирининг ҳаётини сақлаб қолишнинг имкони бўлмаган.
"Нара префектураси полицияси воқеа жойидан қочиб кетган 20 ёшлар атрофидаги шахсни ҳибсга олди", — деб қайд этади нашр.
Мазкур факт юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.