Бугун 16 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Японияда 100 ёшдан ошган фуқаролар сони рекорд даражага етди

Японияда 100 ёшдан ошган фуқаролар сони рекорд даражага етди

Японияда 100 ёшдан ошган фуқаролар сони рекорд даражага етди — 99 763 нафар. Бу ҳақда BBC Япония Соғлиқни сақлаш вазирлиги маълумотларига таяниб хабар берди.

Долгожитлар орасида аёллар мутлақ кўпчиликни — 88 фоизни ташкил этади. Ҳозирги кунда энг кекса япон аёли 114 ёшда, энг кекса эркак эса 111 ёшда.

Мазкур маълумотлар мамлакатда ҳар йили 15 сентябр куни нишонланадиган Қариялар куни муносабати билан эълон қилинди. Бу йил 100 ёшга тўлган 52 310 нафар фуқарога бош вазир номидан табрикнома ва кумуш чаша топширилади.

Тарихий маълумотларга кўра:

  • 1963 йили Японияда фақат 153 киши 100 ёшдан катта эди.

  • 1981 йилда бу кўрсаткич 1 000 нафарга,

  • 1998 йилга келиб 10 000 нафарга етган.

Мутахассислар бу натижаларни бир нечта омиллар билан изоҳлашмоқда:

  1. Юрак-қон томир ва онкологик касалликлардан ўлим даражаси пастлиги;

  2. Рационал овқатланиш: кўп миқдорда балиқ ва сабзавот, оз гўшт истеъмоли;

  3. Фаол турмуш тарзи: мунтазам юришлар, гимнастика;

  4. Шакар ва туз истеъмолини камайтириш — бу давлат дастурлари орқали амалга оширилади.

Бугунги кунда Япония нафақат узоқ умр кўрувчи фуқаролар сони бўйича етакчи, балки соғлом ҳаёт тарзи бўйича ҳам кўплаб мамлакатларга намуна бўлмоқда.

Киритилди: 18:50 13.09.2025. Ўқилди: 779 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!