Mainichi газетасининг хабар беришича, Япония Бош вазири мамлакатда АҚШ ядровий қуролларини жойлаштириш имкониятини қўллаб-қувватлайди.
Газетанинг хабар беришича, Санае Такаичи амалдаги "Учта ядровий бўлмаган тамойил"ни қайта кўриб чиқиш бўйича муҳокамаларни бошлашни режалаштирмоқда: Япония ҳудудида ядровий қуролга эга бўлмаслик, ишлаб чиқармаслик ёки жойлаштирмаслик.
"Такаичи ушбу уч тамойилни қайта кўриб чиқиш тарафдори, чунки унинг фикрича, мамлакатда ядро қуролини жойлаштиришни тақиқлаш АҚШнинг тийиб турувчи ва мудофаа салоҳиятига салбий таъсир кўрсатади, бу эса де-факто Япония хавфсизлигини ҳам таъминлайди," - дея ташаббус ҳақида маълумот беради Mainichi газетаси.
Қайд этилишича, ядро қуролидан воз кечиш бўйича муҳокамада ЛДПдан ташқари "Япония янгиланиш жамияти" партияси ҳам иштирок этади. У ЛДПнинг ҳукмрон коалициядаги янги ҳамкори ҳисобланади.