Бугун 13 май, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Япония шимолида қор туфайли 370 та мактаб ёпилди

Япония шимолида қор туфайли 370 та мактаб ёпилди

Япониянинг Хоккайдо оролида рекорд даражадаги қор ёғди. Маҳаллий ҳокимият маълумотларига кўра, оролнинг шарқий ҳудудларида 12 соат ичида 1,29 метр гача қор ёғиб, бу жамоат транспортининг тўхташи, йўлларнинг ёпилиши ва авиарейсларнинг бекор қилинишига олиб келди. Аҳолига заруратсиз уйдан чиқмаслик тавсия этилди.

Энг оғир вазият эса Обихиро шаҳрида кузатилмоқда — у бутунлай қорга кўмилди. 370 та мактаб ёпилди, барча жамоат транспорти ҳаракати тўхтатилди. Маҳаллий аҳолини саёҳатлардан воз кечишга, зарур ҳолатда эса озиқ-овқат ва иссиқ кийим билан чиқишга чақиришмоқда.

Синоптиклар кучли бўронлар, баланд тўлқинлар ва қор кўчкиси хавфи ҳақида огоҳлантирмоқда. Йўллардаги вазият ҳам оғирлашган — автомобиллар қордан тўлиқ кўмилмоқда, шаҳарларни тозалаш учун оғир техника жалб қилинган.

Ҳарорат -20 даражагача тушганига қарамай, ҳозирча электр таъминоти узилиши ёки катта талафотлар ҳақида хабар берилмаган. Бундай қор ёғиши бу ҳудуд учун одатий ҳол, чунки Япониянинг шимолий ва ғарбий ҳудудлари дунёдаги энг қорли жойлар қаторига киради.

Киритилди: 07:49 07.02.2025. Ўқилди: 1165 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!