Токио Украинадаги вазият муносабати билан Россиядан олтин олиб киришни ва Россия Федерациясига траст, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва консалтинг хизматларини кўрсатишни тақиқлашни маъқуллади, деб хабар бермоқда Япония Молия вазирлиги.
Вазирлик сайтидаги нашрга кўра, Россия учун траст, бухгалтерия ҳисоби, аудит ва бошқарув консалтинг хизматларини кўрсатиш тақиқланади.
Шунингдек, у Россия Федерациясидан қимматбаҳо металлар (олтин) олиб киришни тақиқлашни жорий қилади.
Қайд этилишича, импортни тақиқлаш тафсилотлари кейинроқ Молия вазирлиги томонидан аниқланади.