Япония ҳукумати Россия ва АҚШ муносабатларидаги тенденцияларни диққат билан кузатиб боради.
Бу ҳақда Токиодаги матбуот анжуманида Вазирлар Маҳкамаси бош котиби Ёсимаса Хаяши айтиб ўтди.
Аввалроқ The Washington Post АҚШнинг сайланган президенти Дональд Трамп Россия етакчиси Владимир Путин билан аллақачон телефон орқали мулоқот қилгани ҳақида хабар берган эди.
"Биз АҚШ ва Россия ўртасидаги жаҳон ҳамжамиятининг энг муҳим вазифаларини ҳал этишга катта таъсир кўрсатадиган муносабатларни диққат билан кузатиб борамиз", — дея япониялик расмийнинг сўзларидан иқтибос келтиради ТАСС.