Бугун 13 август, 2026 йил, пайшанба

O'ZB

Япония Путиннинг Курилга ташрифи сабабли "қатъий эътироз" билдирди

Япония Путиннинг Курилга ташрифи сабабли "қатъий эътироз" билдирди

​"Бугун биз Россия президенти Владимир Путиннинг Итуруп оролига ташриф буюргани ҳақида хабар олдик. Тўртта шимолий орол, жумладан Итуруп, тарихан ва халқаро ҳуқуқ нуқтаи назаридан мамлакатимизнинг азалий ҳудуди ҳисобланади. Япония ушбу ташрифга қатъий эътироз билдиради", — дейилади Япония ТИВ сайтида.

Япония Итуруп, Кунашир, Шикотан ва Хабомаи оролларини ўз ҳудуди деб ҳисоблайди. СССР улар устидан назоратни 1945 йилда ўрнатган. Ҳозирда улар Россия таркибига киради. Ҳудудий низо сабабли Москва ва Токио шу кунгача Иккинчи жаҳон уруши якунлари бўйича тинчлик шартномасини тузмаган.

Киритилди: Бугун 12:52. Ўқилди: 1005 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!