Япония ҳукумати Исроил фуқаролари учун мамлакатга киришни расман тақиқлаганини эълон қилди. Қарорга Исроилнинг Ғазо секторидаги ҳаракатлари ва у ердаги ҳарбий амалиётлар сабаб қилиб кўрсатилган.
Расмий Токионинг таъкидлашича, ушбу чеклов инсон ҳуқуқлари бузилиши ва тинч аҳолига нисбатан содир этилган ҳаракатлар билан боғлиқ ҳолда жорий этилган.
Қарор халқаро майдонда катта муҳокамаларга сабаб бўлмоқда ва Япония ташқи сиёсатда кескин позиция тутган навбатдаги давлатлар қаторига қўшилди.