Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Япония иқтисодиёт бўйича дунёдаги учинчи ўрнини Германияга бой берди

Япония иқтисодиёт бўйича дунёдаги учинчи ўрнини Германияга бой берди

Япония 2023 йил охирига келиб, ички истеъмол заифлашуви туфайли юзага келган кутилмаган инқироз шароитида дунёнинг учинчи йирик иқтисодиёти сифатида Германияга йўл очиб берди, дея CNN нашри хабар бермоқда.

Мамлакат ялпи ички маҳсулоти сўнгги уч ойда ўтган йилнинг шу даврига нисбатан 0,4 фоизга қисқарди, дея таъкидламоқда телеканал. Учинчи чоракда ҳам пасайиш қайд этилди. Одатда кетма-кет икки чорак иқтисодий таназзул кузатилса, унга репрессия сифатида қаралади.

Япониянинг ўтган йилги номинал ЯИМ ҳажми 4,21 триллион долларни ташкил этди, дея Япония ҳукумати маълумотларига таяниб, AP аниқлик киритмоқда. Германиянинг номинал ЯИМ ҳажми 2023 йилда тахминан 4,4 триллион долларни ташкил этди.

Киритилди: 13:22 16.02.2024. Ўқилди: 2102 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!