Ўзбекистон миллий терма жамоаси июнь ойида 2026 йилги Жаҳон чемпионати 3-саралаш босқичи доирасида БАА ва Қатар терма жамоаларига қарши ўйин ўтказишидан хабарингиз бор.
БАА – Ўзбекистон учрашувини австралиялик Шон Эванс бошқариб боради, унга қанотларда ҳамюртлари Жорж Лакриндис ва Оуэн Голдрик ёрдам беради. 4-расмий ҳакам сифатида Жонатан Баррейро, ВАРда эса Александр Кинг ишлайди.
Шунингдек, Ўзбекистон – Қатар учрашуви хитойлик ҳакамлар бригадасига ишониб топширилган. Бош ҳакам – Ма Нинг, унга қанотларда Жою Феи ва Жанг Ченг ёрдам беради. 4-расмий ҳакам Жин Жингюан, ВАРда эса Фу Минг фаолият олиб боради.