1) Жарима баллари 2025 йил 1 июндан бошлаб кучга киради;
2) Жарима баллари фақат ЙҲХБ ходимлари томонидан расмийлаштирилган маъмурий баённомалар бўйича ҳисобланади;
3) Жарима баллари “E-jarimaball” модули орқали инсон омилисиз автоматлаштирилган ҳолда ҳисоблаб борилади;
4) Агар ҳайдовчилар 12 ой мобайнида қоида бузмаса, кейинги йилдаги биринчи қоидабузарлиги учун жарима баллари ёзилмайди;
5) Агар ҳайдовчилар охирги ҳуқуқбузарлик учун жарима баллари қўлланилган вақтдан бошлаб 6 ой мобайнида қоидабузарлик содир қилмаса, унинг жарима баллидан 2 балл чегириб ташланади;
6) Ҳайдовчилар жарима баллари ҳақида ўзларининг мобиль алоқа воситаларига келган “SMS” хабарлар орқали хабардор қилинади;
7) Ҳайдовчиларнинг жарима баллари 8 баллга етганда улар расмий равишда огоҳлантирилади;
8) Ҳайдовчиларнинг жарима баллари улар биринчи марта қоидабузарлик содир қилган вақтдан бошлаб кейинги йил шу кунга қадар 12 баллга етмаса, жарима балларини ҳисоблаш янгидан бошланади, яъни ҳаммаси ўчиб кетади;
9) Жарима баллари 12 баллдан ошган тақдирда ҳайдовчиларнинг ҳужжатлари маъмурий жазо қўллаш учун судларга юборилади ва бу ҳақда уларга “SMS” хабар орқали маълум қилинади.
10) Жарима балларидан норози бўлсангиз ДЙҲХХнинг тегишли бўлинмаларига, уларнинг қароридан норози бўлсангиз юқори турувчи органларга (прокуратура) ёки судга шикоят қилишингиз мумкин. Агар ютиб чиқсангиз жарима баллари бекор бўлишига олиб келади.