Япония ҳукумати рекорд даражадаги нарх ўсишини тўхтатишга уриниб, давлат захираларидан гуруч сотишда давом этмоқда, деди мамлакат қишлоқ хўжалиги вазири Таку Это.
Бу ҳақда РИА Новости ёзмоқда.
"Ўсган нархларни истеъмолчиларга барқарор етказиб бериш орқали тинчлантириш мақсадида ёзги ўтиш даврига қадар ҳар ойда узлуксиз равишда давлат захираларидан гуруч савдоси амалга оширилади," - дея вазирнинг сўзларини келтиради агентлик.
Аниқлик киритилишича, 21 апрель куни 100 минг тонна гуруч сотиладиган тендер бўлиб ўтади. Март ойида умумий ҳажми 100 минг тонна бўлган аввалги иккита тендер кутилган натижани бермади.
Бу чора мисли кўрилмаган бўлди, чунки илгари давлат захираларидан гуруч фақат табиий офатлар ёки уруш пайтида сотилган, аммо ҳеч қачон - нархлар ошиши туфайли сотилмаган.